Замонамиз қаҳрамонлари акс этган асарлар

15:21 08 Октябр 2018 Маданият
1452 0

“Халқ сўзи ONLINE“. Дилшод Каримов. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 3 августдаги мамлакатимиз ижодкор зиёлилари билан учрашувидан сўнг Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ҳаётнинг барча жабҳаларида фидойиларча меҳнат қилаётган замондошларимиз бадиий мукаммал образларини яратиш, бугунги улуғвор бунёдкорлик ишларини тарих зарварақларига муҳрлаш мақсадида “Тараққиёт стратегияси ва замонамиз қаҳрамони” ижтимоий лойиҳаси эълон қилинган эди.

Ушбу лойиҳа доирасида Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Қўчқор Норқобилнинг “Бу ерларда ҳаёт бошқача”, Исажон Султоннинг “Ҳазрати Хизр изидан”, Луқмон Бўрихоннинг “Титраётган тоғ”, Абдуқаюм Йўлдошевнинг “Осмон оғуши” асарлари чоп қилинди.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўтказилган мазкур китоблар тақдимотида мамлакатимизда адабиёт ривожига берилаётган эътибор натижасида халқимиз ҳаёти ва тафаккурига, қадриятларига яқин асарлар яратилаётгани таъкидланди.

“Замонамиз қаҳрамони” туркумида чоп қилинган асарлар сюжети, образлари тақдири турлича бўлса-да, уларни ватанпарварлик, фидойилик, давлат ва жамият ҳаётига дахлдорлик ҳисси билан яшаш, меҳнатсеварлик, тинчлик ва тараққиётга ҳалол хизмат қилиш каби улуғвор ғоялар илгари сурилгани бирлаштириб туради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019