Замини зар Сурхон

15:13 17 Октябр 2019 Жамият
95 0

Сурхондарё вилояти қулай агро иқлим шароитига эга ҳудуд эканлиги боис йилига 3 мартагача ҳосил олиш имконияти мавжуд. Айниқса, эртапишар сабзавот, полиз ва субтропик маҳсулотлар етиштириш ва уни қайта ишлаш бўйича катта тажриба орттирилган. Шунинг эвазига вилоятнинг экспорт салоҳияти ҳам ортиб боряпти.

Таъкидлаш жоизки, вилоятда 39,9 минг гектар лалми ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида жорий йилда Бойсун туманида “Бойсун Хангарансой сел сув омбори” қурилиши якунланади. Умумий қиймати 51,6 млрд. сўмга тенг лойиҳа амалга оширилиб, умумий сув сиғими 6,1 млн. метр куб сув захираси яратилади. Худди шунингдек, 2019–2021 йилларда Сариосиё туманида “Обизаранг сел сув омбори” қурилиши амалга оширилади. Бунинг учун 187,6 млрд сўм маблағ йўналтирилади. Мазкур иншоотнинг умумий сув сиғими 12,1 млн. метр кубни ташкил этади.

Вилоятда бир йилда ўртача 1,5 млн. тонна мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари етиштирилади, уни қайта ишлашга ихтисослаштирилган 7 та корхона самарали фаолият олиб боряпти. Ишлаб чиқилган манзилли дастурга биноан 2023 йилга қадар мева-сабзавотларни қайта ишлайдиган янги корхоналар қуриш натижасида мева-сабзавотни қайта ишлаш кўрсаткичи 13-14 фоизга етказилади. Ушбу даврда 42,7 минг тонна мева-сабзавотни қайта ишлашга мўлжалланган 15 та корхона ишга туширилади.

Ангор, Денов, Термиз, Олтинсой, Сариосиё туманларида жами 26,8 минг гектар майдонга картошка, сабзавот ва интенсив боғлар ташкил этилади. Бу борадаги амалий саъй-ҳаракатлар натижасида 2023 йилга бориб вилоятда 17,5 трлн. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, бу борадаги кўрсатгич 2019 йилга нисбатан 115,9 фоизга оширилади.

Илҳом Раҳматов
(“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019