Зайд Раад ал-ҲУСАЙН: Ўзбекистондаги саъй-ҳаракатлардан хушнудмиз

17:25 11 Апрель 2018 Сиёсат
530 0
Фото: sputniknews-uz.com

Мамлакатингизга 2017 йилнинг май ойида ташрифим чоғида ўзим гувоҳ бўлганларим, қолаверса, ходимларимдан эшитаётганларимни инобатга оладиган бўлсам, Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари барчамизни хурсанд қилади ва умид уйғотади ҳамда сизлар тўғри йўлда ривожланаётганингизни тасдиқлайди.

Мен Ўзбекистон Президентининг 2018 йил кузида Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумини ўтказишга доир ташаббусини ҳамда мамлакатнинг 2021 — 2023 йилларда БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигига илгари сурилганини қўллаб-қувватлайман.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси инсон ҳуқуқларининг барча жабҳасини қамраб олгани алоҳида эътиборга молик. 

Унда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга оид белгиланган вазифаларни амалга оширишда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси иштирок этиши, яъни халқаро стандартлар бўйича юридик кадрларни тайёрлаш учун ўқув машғулотларини ўтказишимиз, маслаҳат-кўмак кўрсатишимиз мумкин.

Биз бундан кейин ҳам Ўзбекистон билан ҳар томонлама самарали ҳамкорликка тайёрмиз.

Зайд Раад ал-ҲУСАЙН,
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича 
Олий комиссари.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар