Юртимизда коронавирусдан соғайганлар сони 57 минг нафардан ошди

18:04 09 Октябр 2020 Жамият
410 0

2020 йил 9 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60 342 (+109) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

81 нафари Тошкент шаҳрида,

12 нафари Самарқанд вилоятида,

10 нафари Андижон вилоятида,

6 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар:

Тошкент шаҳрида 137 нафар,

Тошкент вилоятида 51 нафар,

Самарқанд вилоятида 14 нафар,

Қашқадарё вилоятида 12 нафар,

Андижон вилоятида 11 нафар,

Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,

Фарғона вилоятида 6 нафар,

Сурхондарё вилоятида 5 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 57 221 (+245) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 623 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?