Юнусободда 20 йилдан буён фуқароларни қийнаб келаётган муаммо ҳал бўлди

16:31 17 Октябр 2018 Жамият
641 0

Фуқаролар томонидан Адлия вазирлигига “Сувлойиҳа” ДУК қарашли Юнусобод тумани, Юнусобод 1-берк кўчада жойлашган кўп қаватли 22-ётоқхонада узоқ йиллардан буён яшаб келаётган 16 нафар оила ва аъзоларининг талабидан келиб чиқиб, ушбу ётоқхонани тураржой мақомига ўтказиш масаласи бўйича мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқилди, дея хабар беради вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи С. Ўринбоева.

Уй-жой кодексининг 82-моддасида уйларни ётоқхоналарга ўтказиш, шунингдек ётоқхоналарга уйлар мақомини бериш уй-жой фондининг мулкдорлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Муаммони ҳал этишда Юнусобод туман ҳокимининг 2018 йил 12 июнда қабул қилинган 282-ф-сонли алоҳида фармойиши асосида давлат қабул ҳайъати аъзолари томонидан ётоқхонани тураржой мақомига ўтказиш масаласи кўриб чиқилиши таъминланди. Юнусобод туман ҳокимининг тегишли қарорига асосан, 22-ётоқхона биноси ётоқхона мақомидан чиқарилиб, уй-жой фонди рўйхатига киритилди.

Натижада 20 йилдан буён фуқароларни қийнаб келаётган муаммо ҳал этилди. Яъни 16 нафар оила ўз уйига эга бўлди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019