Юнусобод туманида яна бир кўчанинг айрим қисмлари вақтинча ёпилмоқда

16:52 02 Июль 2020 Жамият
259 0

2020-2021 йиллар Тошкент шаҳрини куз-қиш мавсумига тайёрлаш дастури доирасида 3 июлдан Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасининг Анорзор кўчасига бурилиш учун мўлжалланган қўшимча кўчадан ўтувчи магистраль иссиқлик тармоғини капитал таъмирлаш ишлари бошланмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг берган хабарига кўра, мазкур магистраль иссиқлик тармоғининг капитал таъмирланаётган қисмида охирги 3 йил давомида 17 та авария ҳолатлари қайд этилган.

Таъмирлаш ишлари 14 кун давомида, аҳолига иссиқ сув таъминоти узилмаган тартибда амалга оширилади.

Иш жараёнида Аҳмад Дониш кўчасининг Анорзор кўчасига бурилиш учун мўлжалланган қўшимча кўча тўлиқ ёпилади ва ушбу йўналишдаги автотранспорт қатнови асосий йўлдан амалга оширилади.

«Шу муносабат билан ҳайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилади», - дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?