Юнусобод туманида рўй берган ЙТҲда 10 ёшли бола ҳаётдан кўз юмди

09:55 09 Август 2019 Жамият
201 0

Кеча соат 7:30 да 102 рақамига Юнусобод туманидаги Боғи шамол ва Янги шаҳар кўчалари чорраҳасида учта автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

Унга кўра, “Хундай” русумли автомобиль ҳайдовчиси 34 ёшли Шохруҳ Т. светофорнинг тақиқловчи сигналига ўтиб кетиб, 29 ёшли Ботир С. бошқарган “Кобальт” ва 24 ёшли Муроджон С. бошқариб борган “Спарк” автомобиллари билан тўқнашган. ЙТҲ натижасида қуйидаги фуқароларга тан шикастлари етган: “Кобальт” русумли автомобиль йўловчилари 40 ёшли Шукурулло А. ва 32 ёшли Маҳлиё К., шунингдек “Хундай” русумли автомобиль йўловчиси 10 ёшли И.Ш. ЙТҲдан жабрланганлар шифохонага етказилдилар. Аммо шифокорларнинг сайъ-ҳаракатларига қарамасдан, 10 ёшли И.Ш. ҳаётдан кўз юмди.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилинг! Сизнинг йўллардаги хулқингиз нафақат ўзингизнинг, балки йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларининг ҳаёти ва соғлиғига зиён етишига сабаб бўлиши мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019