Юнусобод тумани ҳокими ўз хизмат хонасида пора олиш вақтида қўлга олинди

10:26 11 Сентябр 2018 Жамият
1362 0
Иллюстратив фото

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов пора олиш вақтида қўлга туширилди. Бу ҳақда “Газета.uz” ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига таяниб хабар берди.

Қайд қилинишича, Абдусаматов ер участкаларини ажратиш бўйича пора олаётган бўлган. Туман раҳбари 7 сентябрь, жума куни ўз ишхонасида қўлга олинган.

Бахтиёр Абдусаматов (1976 йилда туғилган, 1996 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган) Юнусобод туманига 2017 йил апрелида ҳоким этиб тайинланган эди. Унгача Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси бўлиб ишлаб келган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019