Юнусобод метро линиясидаги иккинчи йўлни бурғилаш ишларига старт берилди (фотожамланма)

17:54 19 Июль 2019 Иқтисодиёт
718 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Жорий йилнинг 18 июль куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида ёпиқ усулда қурилаётган янги станциялар оралиғидаги туннелнинг навбатдаги қисмида бурғилаш ишлари бошланди.

Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичи қурилиши лойиҳасининг умумий қиймати – 124,8 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Барпо этилаётган янги йўлнинг умумий узунлиги 2,93 километрдан иборат.

Лойиҳа “Тошкент Метролойиҳа” МЧЖ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра қурилиш ишлари жорий йилда тўла ниҳоясига етказилиши кўзда тутилган.

Ушбу ишлар ниҳоясига етказилгач, Юнусобод метро йўналишига яна иккита бекат қўшилади. Булар “Юнусобод” ва “Туркистон” бекатлари бўлиб, ҳар иккиси ҳам шарқона меъморчилик анъаналари асосида барпо этилмоқда.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019