Юнусобод маҳаллалари қандай дезинфекция қилинмоқда?(Фоторепортаж)

17:13 19 Апрель 2020 Жамият
1644 0

Фото: Носир Ҳайдаров / «Халқ сўзи»

Бугун юртимизнинг ҳар бир ҳудудида коронавирус балосига қарши ҳамжиҳатликда кураш олиб бориляпти. Бу йўлда, айниқса, кўчалар, йўллар, хонадонлар ва ижтимоий объектларда тозаликни сақлаш, дезинфекция ишларини мунтазам, сифатли олиб боришга катта эътибор қаратиляпти.

Бундай ишлар Юнусобод туманининг барча нуқталарида аниқ график асосида амалга ошириб келмоқда. Мазкур масъулиятли вазифани амалга оширишга Давлат санитария эпидемиология назорат маркази туман бўлимининг фидойи ходимлари муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Фото: Носир Ҳайдаров / «Халқ сўзи»

Фотомухбиримиз томонидан суратга олинган ушбу ҳудуддаги Увайсий маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйлар, хонадонлар ҳамда ижтимоий объектарни дезинфекция қилиш жараёнлари ҳам фикримизни тасдиқлайди.

Ўз навбатида барча маҳаллаларда постлар ташкил қилиниб, аҳолининг хавфсизлиги ва санитария осойишталиги қатъий назоратга олинган.

Профилактика инспекторлари ўз ишига масъулият билан ёндашмоқда.

Фото: Носир Ҳайдаров / «Халқ сўзи»

Хонадонларда эса ҳаёт давом этмоқда. Томорқаларда иш қизғин. Ёшу кекса вақтини мазмунли ўтказяпти, китоб мутолаа қилмоқда.

Хабарингиз бор, яқинда Юнусобод туманида яшовчи аёл фуқарода коронавирус белгилари аниқланган эди. У бунгача 5 маротаба шифохонага мурожаат этгани ҳақида Бош прокуратура ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Содиқжон Бердиалиев маълум қилганди. 

Фото: Носир Ҳайдаров / «Халқ сўзи»
Фото: Носир Ҳайдаров / «Халқ сўзи»
Фото: Носир Ҳайдаров / «Халқ сўзи»
Фото: Носир Ҳайдаров / «Халқ сўзи»
Фото: Носир Ҳайдаров / «Халқ сўзи»

Текширув натижасида унда коронавирус аниқлангач, бемор билан мулоқотда бўлган 30 дан ортиқ фуқаролар карантинга олинган эди. Кейинчалик у билан мулоқатда бўлган ҳамшира ва бошқаларда ҳам коронавирус аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?