ЮНИСЕФ Термизда ижтимоий лойиҳани амалга оширди

16:57 19 Сентябр 2019 Жамият
479 0

Термиз шаҳрида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида вакциналарни сақлашга мўлжалланган янги иншоот қуриб битказилди. Иншоотда халқаро стандартларга мос замонавий совиткич камералар, ҳаво ҳароратини кўрсатиб турувчи ва электр энергиясини бир маромда сақловчи махсус қурилмалар ўрнатилди.

Бу ерда бир пайтнинг ўзида 168 мингдан ортиқ вакциналарни сифатли сақлаш имконияти яратилди. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 163 минг АҚШ доллари сарфланди.

Бугунги кунда Сурхондарё вилоятига 13 хилдаги вакциналар олиб келиниб, болалар ўртасида юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида мунтазам равишда эмлаш ишлари амалга ошириляпти. Хусусан, жорий йилнинг шу давригача 37 мингга яқин болалар турли касалликларга қарши эмланди. Ноябрь ойидан вилоятда 9 ёшли қизларни бачадон бўйи саратони касаллигига қарши эмлаш ҳам йўлга қўйилади. Бу акция мамлакатимизда илк бора айнан Сурхондарёдан старт олади.

Шунингдек, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан давлат санитария-эпидемиология назорати марказига махсус жиҳозланган “Исузу” русумли микроавтобустопширилди. Бу эса вилоятнинг олис туманларига вакциналарни сифатли етказиб бериш имконини яратади.

Илҳом РАҲМАТОВ (“Халқ сўзи”).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?