ЮНЕСКО тадқиқотчиси Ўзбекистондаги таълим соҳаси ҳақида фикр билдирди

10:29 25 Июнь 2019 Жамият
233 0

Қирғизистонда Германиянинг DVV International ташкилоти томонидан ташкил этилган “Central Asian Adult education Forum 2019” халқаро форуми бўлиб ўтмоқда. ЎзА мухбири ЮНЕСКОнинг Халқаро англашув таълимоти бўйича Сеулдаги Осиё ва Тинч океани ҳудудий марказини олти йил давомида бошқарган, айни пайтда таълим бўйича халқаро мутахассис-консультанти жаноб Чонг Утак билан суҳбатлашди.

– Ўзбекистонда таълим соҳаси бўйича уч вазирлик фаолият олиб боради, – деди жаноб Чонг Утак. – Мактабгача таълим, Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари. Бу, албатта, Ўзбекистоннинг ўзига хос йўли. Мен уни тўғри ёки нотўғри, дейиш фикридан узоқман, аммо мен бир қанча давлатлар таълим соҳасини ўрганган ва тадқиқот олиб борган таълим соҳаси бўйича мутахассис сифатида мазкур вазирликлар кўп мамлакатларда ягона вазирлик сифатида бирлаштирилганини кўрганман. Уларда мактабгача, мактаб, касб-ҳунар ва олий таълим бўйича департаментлар ташкил этилган. Хусусан, Жанубий Кореяда ҳам ягона Таълим вазирлиги мавжуд бўлиб, унинг вилоятлар бўйича вазир ўринбосарлари овоз бериш йўли билан сайланади. ЮНЕСКО маълумотига кўра, Ўзбекистонда боғча, мактаб ва олий таълимда таҳсил олувчи аҳоли 7 миллиондан зиёд. Кореяда таълим олувчи аҳоли сони бундан кўпроқ бўлишига қарамасдан уларни ягона Таълим вазирлиги бошқариб келади. Ягона тизим орқали эса катта натижаларга эришиш мумкин.

Шунингдек, айрим давлатларда таълим соҳасига масъул вазир Бош вазир ўринбосари мавқеига тенглаштирилган. Сабаби таълим тизимида бошқа вазирликларнинг ҳам иштироки ва ҳиссаси муҳим. Масалан, соғлиқ бўйича соғлиқни сақлаш, спорт бўйича спорт вазирликларининг ҳам жавобгарлиги катта. Таълим вазирининг Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилиши ушбу вазирликлар ўртасида муносабат ва назоратнинг шаклланишида ёрдам беради. Хусусан, Кореяда ҳам таълим тизими шу тарзда ташкиллаштирилган ва унинг амалиётдаги самараси ҳам қониқарли. Таълим тизими жаҳондаги етакчилардан ҳисобланган Жанубий Кореянинг таълим тизими айнан шундай ташкил этилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019