ЮНЕСКО раҳбари Ўзбекистонга илк ташрифини амалга оширади ва “Шарқ тароналари”  очилишида иштирок этади

15:30 19 Август 2019 Жамият
224 0

ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле Ўзбекистонга илк ташрифини амалга оширади. Сафар чоғида у 26 август куни Самарқандда маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича конференцияда иштирок этади ва Ўзбекистон Президенти билан биргаликда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини очиб беради.

27 август куни Бухорога боради.

Бўлажак конференцияда кўплаб мамлакатларнинг маданият ва туризм вазирлари иштирок этиши кутиляпти. 

Одри Азуле ўз чиқишида туризмнинг жадал ривожланиши, урбанизация ва экологиянинг ёмонлашуви шароитида маданий меросни сақлаб қолиш муҳимлигига урғу беради. 

Ўзбекистон раҳбари билан музокараларда ўзаро ҳамкорлик ва мамлакатнинг  

бой маданий меросини қайта тиклаш бўйича салоҳиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

Маълумот учун, ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатидаги 962 та объектнинг 9 таси Ўзбекистонда жойлашган. Хивадаги Ичан-қалъа, Самарқанд, Бухоро ва Шаҳрисабздаги тарихий марказлар, Ғарбий Тянь-Шань шулар жумласидандир.

“Ҳозирги кунда ЮНЕСКО минтақадаги муҳим шериги бўлган Ўзбекистон билан, айниқса, таълим тизимини ислоҳ қилиш, сўз эркинлиги ва журналистлар хавфсизлиги, сув ресурсларини бошқариш ва маданий меросни сақлаш билан боғлиқ масалаларда ҳамкорликни кучайтирмоқда”, - дейилади хабарда.

2018 йил октябрь ойида Шавкат Мирзиёев  Парижда Одри Азуле билан учрашуви чоғида Ўзбекистон билан ЮНЕСКО ўртасидаги 2018-2021 йилларга мўлжалланган қўшма Ҳаракатлар режаси қабул қилинган эди. Бу ҳужжат муносабатларни янги босқичга кўтариш, томонлар олдида турган вазифаларни биргаликда инновациялар орқали ҳал этиш ва барча йўналишларда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган. 

Эслатиб ўтамиз, ЮНЕСКО кўмагида Самарқанд шаҳрида ҳар икки йилда бир марта “Шарқ тароналари” халқаро фестивали ўтказиб келинмоқда. Марказий Осиёдаги энг йирик фестиваллардан бири ҳисобланган ушбу тадбир энг яхши миллий мусиқа санъати ютуқларини намойиш этиш, миллий урф-одатларни асраб-авайлаш, мамлакатлар ўртасидаги маданий ва маънавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилгани билан жуда аҳамиятлидир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019