ЮНEСКО Фарғонани аҳолиси дунёнинг энг ўқимишли шаҳарлари рўйхатига киритди

09:09 24 Сентябр 2020 Маданият
441 0

Германиянинг Гамбург шаҳрида ЮНEСКОнинг навбатдаги онлайн сессиясида Фарғона шаҳри аҳолиси дунёнинг энг ўқимишли шаҳарлари рўйхатига киритилди.

Таълим шаҳарлари глобал тармоғига яна 26 мамлакатдан 54 та янги аъзо қабул қилиниб, мазкур рўйхатдаги дунё шаҳарлари сони 230 тага етди. Бу шаҳарлар жаҳоннинг 64 та мамлакатидан саралаб олинган.

— Пандемия шароитида дунёнинг турли мамлакатларидаги ЮНEСКО таълим шаҳарлари узлуксиз таълимни амалга оширишга муносиб эканини исботлади, — деди Узулксиз таълим институти директори Девид Ачоарена.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Фарғона вилоятида 947 та умумтаълим мактаби, 23 та нодавлат таълим муассасалари, 10 дан ортиқ олий таълим даргоҳлари фаолият кўрсатмоқда. Биргина олий таълимнинг ўзида 30 минг нафар ёшлар қамраб олинган бўлиб, вилоятда Осиё ва Европа қитъасининг нуфузли ОТМлари ташкил этилган.

Яқин кунларда Марғилон шаҳрида Туркиянинг Бурса Улудаг олий даргоҳи филиали ўз фаолиятини бошлаши кутилмоқда.

Б. Мадиёров,
«Халқ сўзи».

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?