ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле Бухорода ҳам бўлди

18:01 27 Август 2019 Жамият
204 0

Самарқандда ташкил этилган халқаро конференция ҳамда “Шарқ тароналари” фестивалининг очилиш маросимида иштирок этган ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле Бухорога ташриф буюрди.

Самарқанд шаҳрида “Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолари ва уларни ҳал қилиш стратегияси” мавзусида ташкил этилган халқаро конференция ҳамда “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этган ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле бугун, 27 август куни Бухорога ташриф буюрди. Бу ҳақда Бухоро вилоят ҳокимиги матбуот хизмати хабар берди.

Юқори мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов, Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев кутиб олди.

ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига кирган 157 мамлакатдаги 962 та объектнинг 9 таси Ўзбекистонда жойлашган. Хивадаги Ичан-қалъа, Самарқанд, Бухоро ва Шаҳрисабздаги тарихий марказлар, Ғарбий Тянь-Шань шулар жумласидандир.

Одри Азуле ташриф давомида шариф шаҳардаги бир қатор ана шундай тарихий объектларни бориб кўрди. Хусусан, ЮНEСКО Бош директори Пойи Калон ансамбли, кўҳна Арк қўрғонини ҳайрат ва ҳавас билан томоша қилди. Сомонийлар мақбараси зиёратида бўлди. Тарихий ва меъморий обидалар, халқимизнинг миллий ҳунармандчилиги мартабали меҳмонда катта қизиқиш уйғотди.

Маълумот учун: 2018 йил октябрь ойида Шавкат Мирзиёев Парижда Одри Азуле билан учрашуви чоғида Ўзбекистон билан ЮНЕСКО ўртасида 2018-2021 йилларга мўлжалланган қўшма Ҳаракатлар режаси қабул қилинган. Бу ҳужжат муносабатларни янги босқичга кўтариш, томонлар олдида турган вазифаларни биргаликда инновациялар орқали ҳал этиш ва барча йўналишларда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019