Юлдуз Усмонованинг лицензияси тўхтатилдими? Вазирлик муносабат билдирди

19:01 15 Июнь 2020 Жамият
6364 0

Интернет ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг лицензияси бекор қилинганлиги, ҳамда хонанда ижросидаги қўшиқлар телеканалар эфирларидан олиб ташланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ахборот хизмати ушбу хабарлар асоссиз эканлигини таъкидлайди. Ю.Усмонова ўз фаолиятини давом эттирмоқда ва унинг ижодий фаолиятида ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?