“Юксалиш” умумиллий ҳаракати Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйиш тартиби юзасидан қандай чора-тадбирларни таклиф этди?

14:58 11 Июнь 2019 Жамият
246 0

Яқинда  “Юксалиш” умумиллий ҳаракати Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйиш тартиби юзасидан «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати прописка мавзусида муносабат билдирди.

Таъкидланишича, шу кунларда ижтимоий тармоқлар ҳамда ОАВда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйиш тартиби фаол муҳокама қилиниб, кенг жамоатчиликнинг турли фикр-мулоҳазаларига сабаб бўлмоқда. 

Жумладан, Ўзбекистонда прописка бўйича ўрнатилган ушбу тартиб фуқароларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларидан тўла-тўкис фойдаланишига, урбанизация жараёнлари, ижтимоий ривожланиш, хусусан истиқболли ёшлар, малакали кадрларнинг хорижда ишлаш учун мамлакатни тарк этаётганликлари ҳақида кўплаб фикрлар билдирилганлиги қайд этилган...

2018 йилда Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик ва инновацион технологияларни қўллаб қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 56-бандида Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш мақсадида доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш белгиланган эди.

Мазкур банд ижроси юзасидан бир қатор ишлар қилинди, лекин шунга қарамай, Давлат дастурида Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун асоссиз спекуляциянинг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловларни бекор қилиш тартиби назарда тутилган бўлса-да, ушбу масала тўлақонли амалга оширилмаган. Бу эса фуқаролар томонидан эътирозларнинг янада кўпайишига сабаб бўлмоқда.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати фуқароларнинг айни шу масала — Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка бўйича амалдаги тартиб юзасидан фикрларини ҳам ўрганди. Хусусан, Телеграмдаги «Жамоатчилик фикри» саҳифасида 3—11 июнь кунлари давомида жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди. Унда 17,7 мингдан зиёд фуқаро иштирок этиб, респондентларнинг асосий қисми — 49 фоизи ушбу тартиб фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларига мутлақо зид эканлигини таъкидлади.

Кўриниб турибдики, президент томонидан тасдиқланган Давлат дастурига киритилган ушбу банднинг амалга оширилиши бугунги кунда долзарб эканлигини жамоатчилик фикри натижалари ҳам тасдиқламоқда.

Фикримизча, белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлақонли амалга оширилганида, бугунги кунга келиб фуқароларнинг норозилиги ва муҳокамаларига сабаб бўлмас эди. Аксинча, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларига амал қилиниши Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини янада ошишига, урбанизация жараёнларига, ижтимоий ривожланиш, хусусан, истиқболли кадрларнинг хорижга чиқиб кетишининг олди олинишига хизмат қилган бўлар эди.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ушбу масала юзасидан қўйидаги чора-тадбирларни амалга оширишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди:

•  Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий прописка қилиш тартибини турар жойи бўйича ҳисобга олиш тизими билан алмаштириш. Бунда ҳисобга олишни Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали соддалаштирилган тартибда амалга ошириш;
•  Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини эътироф этишни нафақат бирламчи бозор, балки иккиламчи бозорда, шунингдек умрбод ўзгага берилганда ёки ҳадя қилинганда ҳам бериш тартибини жорий қилиш.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019