Юксак маънавият ва қадриятлар уйғунлиги

18:29 10 Апрель 2019 Жамият
407 0

Пойтахтимизда Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ташкил этилганлигининг бир йиллигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

— Фаолиятимизда халқаро ҳамкорлик масалалари муҳим аҳамиятга эга, — дейди академия ректори Шуҳрат Ёвқочев. — Айни пайтда дунёдаги етакчи молиявий ташкилотлардан бири — Ислом тараққиёт банки, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти — ISESCO ҳамда ЮНЕСКО, JAICA, KOIKA каби ташкилотлар, Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Буюк Британия, Индонезия, Малайзия, Япония, Россия, Қозоғистон каби давлатларнинг олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот марказлари билан алоқалар йўлга қўйилган.

Бугунги кунда муассасада ислом дини ва маданияти, миллий мероси, қадимий анъаналарини ҳар томонлама ўрганиш, уларга оид мавжуд манбаларни илмий талаблар асосида тадқиқ ва нашр этиш, замонавий диний жараёнларни илмий таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ерда, шунингдек,аждодларимиз томонидан яратилган беназир маънавий, диний намуналари сақланади ва ушбу бебаҳо мерос устида илмий тадқиқотлар олиб борилади.Тадбирда йиғилганлар таълим жараёни, талабаларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Муродхон БУРХОНОВ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019