Юксак ҳурматдан беҳад мамнунмиз

10:24 11 Май 2018 Жамият
590 0
Фото Xabar.uz

Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан пойтахтимиздаги Ботаника боғида бўлиб ўтган байрам тантаналарида қатнашиш бахти менга ҳам насиб этди. Очиғини айтаман, шу кунга қадар бундай ҳурмат кўрмагандик. Пул мукофотлари, Ҳаж сафари, ўзимиз жанг қилган юртларга сафар ёки Ялта ҳамда Сочида бир ҳамроҳ билан дам олиб келиш, тантанали самимий маросим...

Бунинг ҳаммаси, албатта, бизни беҳад қувонтириб юборди. Тантанада Президенти-мизнинг табригини тинглаб, ўша суронли йилларда ҳалок бўлган сафдошларим кўз ўнгимда гавдаланди. Юртбошимиз ўз нутқида “кексаларимиз, мўътабар отахон ва онахонларимизни рози қилсак, бутун халқимиз, жамиятимиз биздан рози бўлади. -Уларнинг табаррук дуолари — бу, аввало, эл-юртимизнинг дуоси, десак, ҳар томонлама тўғри бўлади”, деб таъкидлагани мен ва мен каби кексалик гаштини сураётган инсонларга кўрсатилаётган бемисл иззат-икром, деб биламан.

Наримон ЭРКИНОВ,
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси.

Фарғона шаҳри
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019