Сурхондарёдаги мудҳиш автоҳалокатда 7 киши ҳалок бўлди

14:28 06 Июль 2018 Жамият
739 0
Иллюстратив фото

5 июль куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси қайд қилинди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, Шўрчи туманида яшовчи 58-сонли ўрта мактаб ўқитувчиси М.Қ. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини “Дарбанд-Бойсун-Шўрчи-Элбаён” йўлининг 55-км.да ҳайдаб кетаётиб қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Оқкамар маҳалласида яшовчи Й.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.

Натижада иккала“Нексия” автомашинасининг ҳайдовчилари ва 1 нафар йўловчи Ш.Х.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Шунингдек, автомашиналарда бўлган қолган 7 нафар йўловчилар эса жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019