Тожикистонда рўй берган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди

11:58 09 Июль 2018 Жамият
371 0
Варзоб дараёси. Фото: life.ansor.info

Ўтган дам олиш кунлари Тожикистонда рўй берган йўл транспорти ҳодисалари оқибатида етти киши, жумладан, бир нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳаётдан кўз юмди.

Бу ҳақда Тожикистон ИИВ матбуот маркази хабар берди. Хусусан, якшанба куни Ўзбекистон фуқароси, Самарқанд вилоятида яшовчи 27 ёшли Ҳамдамқул Азимов ўз шахсий автомобилида бошқарувни йўқотиб, машинаси билан Варзоб дарёсига қулаб кетган. Ҳозирда ҳайдовчининг жасадини қидириш ишлари давом этяпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар