Ёзёвонда муқаддам 13 марта жиноий жавобгарликка тортилган фуқаронинг янги кирдикорлари фош бўлди

10:26 26 Май 2020 Жамият
334 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ёзёвон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам ЖКнинг 184-моддаси билан 13 марта жиноий жавобгарликка тортилган фуқаро А.А. ўзига тегишли хулоса чиқармай, солиқ тўламаслик ҳамда ноқонуний даромад орттириш мақсадида бошқа фуқаролар номига “Q-Fargʻona” ХК, “Y-binokor”, “Т-строй”, “Ф-бест” ва “М-бест” номли МЧЖларни ташкил қилган. 

Сўнг ташкил қилинган жамиятларнинг фаолиятини амалда ўзи юритиб, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиб, савдодан тушган 3,2 млрд сўмни кирим қилмаганлиги, 163,2 млн сўм солиқларни тўлашдан бўйин товлаган ҳолда “Q-Fargʻona” ХК ва “Y-binokor” МЧЖни қасддан банкротликка олиб келганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.​

Мазкур ҳолат юзасидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?