Ёзувчилар уюшмасига янги раис ва раис ўринбосарлари тайинланди

13:02 11 Апрель 2018 Маданият
1535 0

11 апрель куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда xabar.uz интернет нашри хабар тарқатди. Унда ташкилий масала кўрилган.

Яъни Ёзувчилар уюшмаси раиси лавозимида ишлаб келган Муҳаммад Али вазифасидан озод этилган. Унинг ўрнида раис ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Сирожиддин Саййид иш бошлаган.

Ёзувчилар уюшмасининг биринчи ўринбосари лавозимига шоир Минҳожиддин Мирзо тайинланган.

Шунингдек, ёшлар масалалари бўйича ўринбосар Иқбол Мирзо бошқа ишга ўтгани муносабати билан унинг ўрнига “Ёшлик” журнали бош муҳаррири Нодир Жонузоқ тайинланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар