“YouTube қироли” ижодий сафар билан Ўзбекистонда бўлиб турибди

17:46 07 Май 2019 Жамият
567 0

Ижтимоий тармоқлардаги машҳур блогерлардан бири, Индонезиядаги ўн бир нафар фарзандли Ген ва Ҳалилинтар оиласи айни пайтда навбатдаги ижодий сафар билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматидан хабар қилишича, бу галги сафар Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини оширишга қаратилган.

Қўмита раиси вазифасини бажарувчиси Абдулазиз Аккулов Фарғонада тасвир ишларини олиб бораётган ижодий гуруҳ билан учрашиб, Ўзбекистон туризмини фаол тарғиб этаётган блогерлар билан суҳбатлашди.

— Биз Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси таклифи жорий йилги фаолиятимизни янада жонлантириб юборди. Биз нафақат қадимий Самарқанд, Бухоро шаҳарларини, балки сўлим ва бетакрор, йирик туризм салоҳиятига эга бўлган Фарғона водийси ҳақида ҳам махсус видео материаллар тайёрлаш ниятидамиз, — дейди оила бошлиғи.

Ген ва Ҳалилинтар суҳбатда Ўзбекистон ҳамда Индонезия ўртасида туристик имкониятлар учун кенг йўл очиб берилаётгани, Жакартадан Тошкентга қадар очилган авиақатновлар халқлар ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилишини айтиб ўтган.

Таъкидлаш лозимки, Ген ва Ҳалилинтар оиласи “King of YouTube”, яъни “YouTube қироли” деган номга сазовор бўлган. Ушбу оила YouTube каналида жуда катта – 9 миллион обуначиси бор канални юритади. Жорий йилнинг январь ойида Чимён тоғи, Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида тасвирга олинган “Ziggi-Zagga” қўшиғига ишланган клип салкам 90 миллион марта томоша қилинган.

2014 йилда Ген ва Ҳалилинтар оиласи юртимизга саёҳатидан сўнг мамлакатимиз тарихий-маданий иншоотлари, муқаддас қадамжолари ва халқимиз маданияти, анъана ва урф-одатлари ҳақида “Ўзбекистон – меҳмондўст давлат” (“Uzbekistan negara sahabat”) номли китоб ёзади. У 100 минг нусхада нашр этилиб, Индонезияда энг кўп ўқилмоқда.

Мазкур китоб ўзбек тилига таржима қилиниб, Самарқандда нашр этилиши режалаштирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019