Ёт андозалар, мавҳум ғоялар, қурама тиллар пойтахтимиз қиёфасини бузаётганига қачонгача жим қараб турамиз?

14:09 13 Февраль 2019 Жамият
495 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ҳар бир миллатни ўз томиридан ажратиб, манқуртга айлантиришни режалаштирган ғаразли оқимлар “оммавий маданият”нинг турли кўринишларини пинҳоний тарзда амалга ошира боришади.

Хўш, Тошкент шаҳрининг ҳуснига соя солиб турган доғлардан қандай халос бўлиш лозим?

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

* Яқин йилларда Алишер Навоий метро бекатининг мармар деворлари ва панноларнинг ранги унниқиб қолди”, деган баҳонани рўкач қилиб оддий қурилиш мойбўёғи билан “янгиламоқчи” бўлишганида, тарихий биноларга, меъморий обидаларга ва санъат асарларига беписанд, “ёввойиларча“ муносабат биринчи марта учрамаётгани кенг жамоатчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган эди. Шу тариқа “шўро мафкурасига хизмат қилган” баҳонасида жоҳилларча бузиб ташланган ҳайкалтарошлик ёки рассомлик асарларининг аччиқ қисматидан бекат сақланиб қолгани нечоғли тўғри бўлганини бугунги кунда барча бирдек эътироф этади.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

* Сайилгоҳ кўчасидаги аждаҳо моҳиятини фарзандингиз билан Хитойга саёҳатга борганингизда тушунтира олишингиз мумкин, аммо бу ерда, яна Ўзбекистон давлатининг пойтахти бўлган Тошкентнинг қоқ марказида қандай тушунтирасиз? Хитойдан кеб қопти, дейсизми? Бундан ҳам баттари —Тошкент шаҳрининг исталган нуқтасида кўзингиз тушиши мумкин бўлган “I love Tashkent” деган ёзув моҳиятини, қаердан келиб чиққанини, нимани англатишини қандай тушунтириб бера оласиз?

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

* Бир куни хориждан келган миллатдош танишим пойтахтимиздаги Темурийлар тарихи давлат музейини кўриш истаги борлигини билдирди. Катта йўлга чиқиб, такси тўхтатдик. Қаерга боришимиз кераклигини айтдик. Ҳайдовчи бошини қашиб қолди. Амир Темур хиёбонини билмайсизми, дея унинг ёнида яна қандай иншоотлар жойлашганини тушунтира бошласам, эсига келиб қолиб, “э-ҳа, сквер демайсизми?” деса бўладими? Меҳмоннинг олдида хижолатпазлигимни қандай яширишни билмай турсам, ҳайдовчи ўлганнинг устига тепгандек қилиб, “Уголок”ка борасизларми?” дейди.

 * Бугунги кунда “Реклама тўғрисида”ги Қонунда реклама тайёрловчи ва реклама берувчининг мажбуриятларини қайта кўриб чиқиш зарурияти мавжуд. Негаки, йўл қўйилган имло хатолар учун кимдир жавобгар бўлиши керак. “Биз иш бошладик”нинг ўрнига “Биз очилдик” қабилидаги тутуриқсиз иборалар кўп. Бундайларга қонунда тегишли тартибда жарималар қўллаш ҳамда реклама тайёрловчи тил бўйича мутахассис штат бирлигини ташкил қилиши шартлигини қонуний белгилаб қўйишимиз лозим. Қонунда“янги илмий асосланган атамалар жамоатчилик муҳокамасидан кейин ва Олий Мажлис палаталари тегишли қўмиталарининг розилиги билан ўзбек тилига жорий этилади”, деб кўрсатилган. Амал қилишга келганда, одатдагидек, оқсаб қоляпмиз. 

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини "Халқ сўзи" газетасининг 14 февралдаги сонида ўқишингиз мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019