Ёшларнинг куч-қудрати дунё ҳамжамиятининг тараққий этиши учун муҳим омилдир

14:59 12 Август 2020 Сиёсат
241 0

1999 йилнинг 17 декабрида БМТ Бош Ассамблеяси ўзининг 54/120 рақамли қарори билан Халқаро ёшлар масаласи билан шуғулланувчи вазирлар конференциясида (Лиссабон, 1998 йил 8-12 август) таклиф этилган тавсиясига кўра, 12 август — Халқаро ёшлар куни, деб эълон қилинди.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда ёшлар дунё аҳолисининг қарийб 25 фоизини ташкил этади. Яъни 30 ёшгача бўлган 2 миллиардга яқин аҳоли бўлиб, уларнинг аксарияти ривожланаётган давлатлар ва Марказий Осиё ҳиссасига тўғри келади. Ушбу кўрсаткич сўнгги ўн йилда янада ортиши ва бу жараён асосан бизнинг минтақамизда юз бераётганини кўришимиз мумкин. Юртимизда эса аҳолининг 60 фоиздан зиёдини ёшлар ташкил этиб келмоқда.

Мазкур кунда бутун дунё бўйлаб ёшлар, уларнинг жамият ривожланишидаги тутган ўрни ҳақидаги тушунчаларни кенг тарқатишга қаратилган бир қатор кенг кўламдаги тадбирлар, шунингдек, турли мавзулардаги конференцияларни ўтказишдан тортиб, катта миқёсдаги концертларни ташкил этиш каби ишлардан иборат бўлар эди. Ҳозирда дунёда коронавирус пандемияси туфайли ушбу тадбирларга ўзгартириш киритилиб, масофадан онлайн тарзда режа асосида ўтказилмоқда.

Бутун дунёда ёшлар, уларнинг етакчилик, ижодий салоҳияти, куч-қудрати ва жўшқинлиги дунё жамиятининг доимий ривожланиши, тараққий этиши учун ўта муҳим омил ҳисобланади.

Фурсатдан фойдаланиб 12 август – Халқаро ёшлар куни муносабати билан Мамлакат эртанги куни, жамият ўзгаришларга сабаб бўладиган, бунёдкорлик ғояларини ҳаётга татбиқ этувчи муҳим куч, маънавий салоҳиятли келажак пойдевори эканликларини унутмасликларини сўраган ҳолда азиз ёшларни бугунги қутлуғ байрами билан самимий табриклайман. Барча ёшларга улкан ютуқлар, бахт ва омад доимо ҳамроҳлари бўлишини тилайман.

Бахтиёр САЙФУЛЛАЕВ,
Олий Мажлис Сенати
Ёшлар, маданият ва спорт
масалалари қўмитаси раиси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?