Ёшлари сардорларига вилоят ҳокими ноутбуклар совға қилди

14:54 31 Октябр 2019 Жамият
547 0

Куни-кеча Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида таълим, санъат, маданият, спорт ва бошқа йўналишларда юксак натижаларга эришиб келаётган йигит-қизлар ҳамда уюшмаган ёшлар вакиллари билан “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил этилганди. Мазкур мулоқотда ёшлар томонидан ўртага ташланган муаммо, таклиф ва ташаббусларни ҳал этишга киришилди. Жумладан, ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти Кенгашининг Сардорлар кенгаши хонасини зарур мебель ва оргтехника билан таъминлаш билан боғлиқ мурожаат вилоят ҳокими томонидан қисқа фурсатда ҳал этилди. Бугун вилоят ҳокимлигида 10 нафар вилоят Сардорлар кенгаши сардорларига энг сўнгги моделдаги ноутбук топширилди.

Учрашувда вилоят ҳокими ёшларнинг қизиқишлари, орзу-умид ва интилишлари давлат ва жамоатчиликнинг доимий эътибор марказида бўлади, деди. Ватанимиз тараққиёти, унинг порлоқ келажаги таъминлашда юқори интеллектуал салоҳиятга эга, азму-шижоатли, эл-юртимизнинг равнақ топишига хайрихоҳ ёшлар фаолияти билан чамбарчас боғлиқ эканлигини таъкидлади.

Илҳом Раҳматов, 
“Халқ сўзи” мухбири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?