Ёшлар парламенти аъзоси аҳолининг сув таъминоти билан боғлиқ муаммосини ижобий ҳал қилди

10:16 30 Октябр 2020 Жамият
234 0

Олий Мажлис ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ижобий ечимини таъминлашда фаол иштирок этмоқдалар. Жумладан, Олимбек Турсунов Андижон туманидаги “Гулобод” МФЙда истиқомат қилувчи 4410 нафар аҳолига ичимлик суви етказиб беришнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги сув қудуғи минорасини янгилашда иштирок этди.

— Бу борада бизга Андижон тумани ҳокимлиги яқиндан ёрдам берди,-дейди Ёшлар парламенти аъзоси Олимбек Турсунов. — Натижада ҳудуддаги эски сув қудуғи минораси ўрнига 40 миллион сўм маблағ эвазига янги сув қудуғи минораси олиб келинди. “Андижон вилоят сув таъминоти” МЧЖ мутахассислари томонидан сув қудуғи қайта ишга туширилиб, ҳудудларни ичимлик суви билан таъминлаш кўлами янада ортди.

Ёшлар парламенти аъзосининг маълум қилишича, жойларда хал этилиши лозим бўлган масалалар мавжуд. Энг аввало, уларни иш билан таъминлаш, яшаш шароитини яхшилаш, ҳуқуқий ва тиббий маданиятини шакллантириш даркор.

Саминжон ҲУСАНОВ,

“Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?