«Ёшлар меҳнат гузари» «Ёшлар куни»га муносиб туҳфа бўлди!

17:54 30 Июнь 2020 Жамият
233 0

Мамлакатимизда ёшларнинг талаб ва таклифларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш борасида бир қанча ишлар амалга оширилиб, ёшлар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, «Ёшлар - келажагимиз» жамғармаси ҳам айни мақсад йўлида ташкил этилган эди.

«Ёшлар куни»да булунғурлик ёшлар учун имкониятлар эшиги янада кенгайди. Сабаби, туман марказидан олис ҳудудлардан бири бўлмиш «Фозил Йўлдош» массивида навбатдаги «Ёшлар меҳнат гузари» иш бошлади. Меҳнат гузари ёшлар ташкилотининг масъул ходимларидан бири – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Булунғур туман Кенгаши бош мутахассиси, ташаббускор тадбиркор И.Нажмиддинов томонидан барпо этилди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан мутасаддилар ёшларни «Ёшлар куни» муносабати билан самимий табриклаб, ушбу ёшлар меҳнат гузари очилиши натижасида мазкур маҳалла ёшлари учун янги имкониятлар, янги иш ўринлари яратилганлигини, йил давомида бу каби меҳнат гузарлари туманнинг бошқа манзилларида ҳам фойдаланишга топширилишини таъкидлаб ўтди.

Мазкур «Ёшлар меҳнат гузари»нинг лойиҳа қиймати 1,4 миллиард сўм бўлиб, бугунги кунда 11 та янги иш ўринлари яратилди. Келгусида ушбу иш ўринлари сонини кўпайтириб бориш режалаштирилган.

Абдулазиз Йўлдошев, 
"Халқ сўзи"

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?