"Ёшлар коррупцияга қаршимиз“ танловининг ғолиблари аниқланди

14:42 16 Декабрь 2018 Жамият
734 0

Фото: “Халқ сўзи Online“

— Бу иллат инсонларни соғлиқни сақлаш, таълим ва давлат тизимининг бошқа соҳаларидаги хизматлардан тенг фойдаланиш имкониятларидан маҳрум қилади, — дея таъкидлади БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги вакили Ашита Миттал тадбир аввалида. — Ёшлар қонун устуворлиги ва давлатнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатлари тўғрисида яхшироқ ўрганиши, зиёли авлод бўлиб етишиши керак. Чунки бу соғлом демократия учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Коррупцияга қарши курашиш мансабдор шахсларнинг ўз фаолиятидаги масъулиятини ҳис қилиши ва садоқат билан хизмат қилишини таъминлайди.

Шу маънода, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши “Ёшлар пресс клуби”да “Биз ёшлар юртимизга хизмат қилишда виждонли, инсофли ва ҳалол бўлишимиз шарт” шиори остидаги кўрик танловнинг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Якуний натижаларга кўра, “Энг яхши плакат” номинацияси бўйича Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти талабаси Умид Норчаев ҳамда Ангрен транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Виктория Якимов, “Энг яхши сурат“ номинациясида Тошкент давлат педагогика университети талабаси Зиётбек Отакшиев ва Нукус автомобил йўллари касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Туранбек Жалгасбаев ҳамда “Энг яхши баён” номинацияси бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти талабаси Муҳриддин Найимова Марғилон педагогика коллежи ўқувчиси Нилуфар Музаффаровалар ғолиб деб топилди.

—Ушбу танловга коррупцион муҳит акс этган суратларим билан иштирок этдим.— дейди Тошкент давлат педагогика университети талабаси Зиётбек Отакшиев. Ижодий ишимда ўз хизмат лавозимини суистеъмол қилган ҳолда давлат мулкига хиёнат қилаётган мансабдор шахсларнинг тараққиёт кушандасига айланаётганлиги, бу иллат мамлакатни ич-ичидан емириб боришини тасвирладим ва ғолиб бўлдим.

Юлдуз ЎРМОНОВА

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019