Ёшлар келажагига пойдевор

14:58 17 Август 2019 Жамият
256 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги “Кескантерак”қишлоғида ташаббуслар маскани фойдаланишга топширилди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Масканда Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишга йўналтирилган 5 та муҳим ташаббус доирасида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, унда ўғил-қизлар жамиятнинг аъзоси сифатида ўз иқтидорларини юзага чиқариши, янгиланишларнинг шунчаки кузатувчиси эмас, балки фаол иштирокчиси бўлишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Хусусан, биринчи ташаббус – ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш мақсадида тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

- Ушбу маскандаги кутубхона тенгқурларим учун улуғ айём арафасида ажойиб совға бўлди, - дейди “Навоий ворислари” китобхонлар танлови ғолиби, тумандаги 34-мактаб ўқувчиси Маржона Нодирқулова. – Табиийки, бу биз китобхонлар сафининг янада кенгайишига хизмат қилади. Китобхонлик барча муваффақиятларнинг калитидир.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Шунингдек, марказда “WI-FI” ҳудуди ташкил этилган бўлиб, мазкур ҳудудда ёшлар компьютер ва ахборот технологиялари бўйича ўз билимларини оширишлари, янги-янги дастурлар яратишлари учун қулайликлар мавжуд.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

- Ёшларимизга яратилган шароитлар уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш билан бирга, ягона, эзгу мақсад атрофига ҳам бирлаштириши, биз кексаларни ниҳоятда хурсанд қилмоқда, - дейди меҳнат фахрийси Очил Нурназаров. – Энг муҳими, бу ер нафақат ёшлар балки биз ёши улуғларнинг ҳам севимли, сўлим масканимиз бўлмоқда.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Марказда спортсевар ёшлар унинг етти тури билан шуғулланишлари ҳамда турли мусобақалар орқали ўз имкониятларини синовдан ўтказишлари учун спортзал, сунъий қопламалари ўйин майдончаси барпо этилган. Шу муносабат билан мазкур маҳаллада волейбол, қўл тўпи ва футбол жамоаларига асос солинди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

- Марказда қишлоқ қизалоқлари спортнинг бадиий гимнастика тури билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиб, бир нафар мураббийни тажриба ва малака оширишга йўлладик, - дейди вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Шаҳло Нарзиева. – Шунингдек, яна бир қатор оммавий турлар бўйича клублар ўз фаолиятини бошлайди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Таъкидлаш жоизки, “Кескантерак”да ҳам ёшлар, хусусан қиз-жувонлар бандлиги долзарб масала. Шу боис ушбу марказда ташкил этилган устоз-шогирд йўналишидаги ўқув курси ва тикув цехи қишлоқ ёшларини ўз атрофига бирлаштирган. Мазкур курс ниҳоясида унинг тингловчиларига имтиёзли кредит асосида дастгоҳлар таклиф этилади.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Бир сўз билан айтганда марказ мазкур қишлоқда ҳам ёшлар келажагига мустаҳкам пойдевор бўлади.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Темур ЭШБОЕВ,
(“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019