Ёшлар иттифоқи лойиҳаси ёшлар бандлигини таъминлайдими?

16:16 23 Август 2019 Жамият
150 0

Ўрта махсус таълим битирувчиларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш, уларни бандлигини таъминлаш Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг асосий дастурий вазифаларидан бири ҳисобланади. Бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида “Ёшлар пресс-клуби”нинг навбатдаги анжуманида батафсил тўхталиб ўтилди. Навбатдаги сессия “Мен бўлмоқчиман” лойиҳаси доирасида ташкил этилиб, у ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида касбга йўналтириш характерига эга бўлган лойиҳа ҳисобланади.

“Мен бўлмоқчиман” лойиҳаси доирасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” AЖ ходимлари ва 120 га яқин ёшлар иштирок этди. Тадбирда иштирок этганларнинг асосий қисмини 16-30 ёшдаги ёшлар ташкил этди.

Лойиҳанинг асосий мақсади касб-ҳунар коллеж, академик лицей ва умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш соҳасида иш олиб бораётган барча давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ижтимоий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш орқали касб танлашга кўмаклашиш эканлиги тадбирда алоҳида таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, кўзда тутилган мақсадлардан яна бири ёшларни касб танлашлари учун бугунги кундаги мавжуд мутахассисликлар ва йўналишларда юқори натижаларга эришган касб эгалари билан яқиндан таништириш, муваффақиятга эришган касб эгалари билан ўзаро тажриба алмашиш тизимини яратиш ҳамда ушбу касб эгаларини фаолиятлари билан яқиндан танишиш мақсадида очиқ эшиклар кунини ташкил этишдан иборат.

Соҳибжон ҲОТАМОВ


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019