«Ёшлар боғи» чўлни бўстонга айлантиради

11:26 17 Сентябр 2020 Жамият
160 0

Андижон вилоятининг энг чекка ҳудудларидан бири бўлмиш Улуғнор тумани чўлликдан иборат бўлиб, ҳали ўзлаштирилмаган майдонларга эга. Янги ташаббус янги лойиҳалар асосида қанот ёзиб бу ерда боғ яратишга киришилди. Энг қувонарли жиҳати, ана шу мақсадда 603 гектар майдон тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга тақсимлаб берилди. Чўлни бўстонга айлантириши кўзда тутилаётган «Ёшлар боғи» номи билан аталувчи ушбу ҳудудда ишлар авжида.

— Бир пайтлар бу ерлар қумлоқ бўлган,-дейди меҳнат фахрийси Собиржон ота Абдураимов. –Ҳудудни ўзлаштиришда фаол иштирок этдик. Айни пайтда туманимиз чиройли масканлардан бирига айланган. Уни янада ободлаштириш учун вилоятимизнинг ташаббускор ёшлари енг шимариб ишга киришдилар. Биз нуронийлар уларни дуо қилибгина қолмасдан, тажрибамиз билан ўртоқлашиб, меҳнатида елкама-елка туришга қарор қилдик.

Айни пайтда боғда бурғулаш усулида 1 та қудуққа сув олиб чиқилиб, қолган 7 та қудуқда ишлар давом этмоқда. 40 км масофадаги закан ва зовурларнинг 25 км масофаси тўлиқ тозаланди. Келгусида бу ерда чўл ҳудудига дош бера оладиган мевали дарахтлардан иборат маскан бўй кўрсатади.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?