Ёшлар академияси ташкил этилди

10:23 01 Сентябр 2019 Жамият
136 0

Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
 
Қарор билан Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академияси юридик шахс мақомисиз ташкил этилди. 
 
Академияга Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади. 
 
Ўзларининг инновацион лойиҳалари ва ғояларига эга иқтидорли ёшлар ва талабалар, 40 ёшгача бўлган олимлар ва тадбиркорлардан ташкил топган жамоалар Ёшлар академиясига танлов асосида қабул қилинади. 
 
Ёшларнинг ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини ошириш Ёшлар академиясининг асосий вазифаси ҳисобланади.
 
Қарорга кўра, Фанлар академиясининг Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармаси тугатилиб, унинг 5 та штат бирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги тизимига ўтказилди.
 
Шунга кўра, вазирлик тузилмасида Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармаси ташкил этилди.
 
Мазкур бошқарма Ёшлар академиясининг ишчи органи саналади. 
 
Шунингдек, қарор билан Ёшлар академиясининг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси ташкил этилди.
 
Жамғарма маблағлари инновацион, амалий ва стартап лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади. 
 
Бундан ташқари, Иқтидорли ёшларни “Ёшлар академияси” фаолиятига 2019-2020 йилларда жалб этиш бўйича “Йўл харита”си тасдиқланди. 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019