Ёш тадбиркор мактабгача таълим ташкилоти барпо этди

18:49 03 Июль 2020 Жамият
267 0

Иллюстратив фото

Ёш ишбилармон Умид Халлоқовнинг ташаббуси билан мактабгача таълим ташкилоти барпо этилди. Бу Ромитан туманида давлат-хусусий шерикчилик асосида иш бошлаган еттинчи шундай маскандир.

— 100 ўринли муассасамиз қурилишига ўтган йилда киришгандик,-дейди тадбиркор. — Бунда банк томонидан ажратилган 1 миллиард 400 миллион сўм миқдоридаги маблағ жуда қўл келди. Масканимизда болажонлар учун барча қулайликлар яратилган. Хорижий тилларни ўрганишлари, гимнастика ва кураш билан шуғулланишлари, вақтни мазмунли ўтказишлари учун замонавий шарт-шароитлар муҳайё этилган.Ҳозир карантин тартиб-қоидаларига амал қилган ҳолда болалар қамровини шакллантиряпмиз. 20 нафар кичкинтойни имтиёзли тарзда қабул қиламиз.

Айтиш жоизки, айни пайтда туманда 31 та давлат, 32 та оилавий ва 7 та давлат-хусусий шерикчилик асосида фаолият кўрсатадиган мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?