Ёш олимларга қуриб битказилган уйлар нега берилмаяпти? — Ушбу масала юзасидан сенатор сўрови юборилди

20:27 02 Июнь 2020 Сиёсат
341 0

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ ёш олимларнинг қилган мурожаатлари юртдошларимиз орасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Таъкидланишича, 2019 йил июль ойида Президентимизнинг Фармони асосида Фанлар Академиясининг 42 нафар ёш олими учун пойтахтимизнинг Сергели туманидан кўп қаватли уй-жой тақдим қилинган. Банк ходимлари, Академия раҳбарлари уй-жойга муҳтож илмий ходимларни комиссия орқали аниқлаб, 42 та икки ва уч хонали 7 қаватли уй ажратган. Уйларга даъвогар олимлар томонидан 2019 йил ноябрь ойигача 1 млрд. 350 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлари Ипотека банкининг Шайхонтоҳур тумани филиалига тўлаб берилган. Бироқ ушбу уйлар 2020 йил январь ойида қуриб битказилган бўлса-да, улар ёш олимларга берилмаган.

Мазкур масала Олий Мажлис Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинди. Шу билан бирга, Қўмита ёш олимлар дуч келаётган муаммолар юзасидан изоҳ сўраб Тошкент шаҳар ҳокимига сенатор сўрови юборди. Бу ҳақда юқори палата ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ўрнатилган тартибда ҳокимлик томонидан ушбу мурожаатга жавоб олингандан сўнг яна батафсил маълумот берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?