Ёш олимлар сафи янада кенгайтирилади

15:44 05 Март 2019 Жамият
578 0

“Халқ сўзи ONLINE”/Юлдуз Ўрмонова. Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган навбатдаги матбуот анжумани бошланди.

Тадбирда “Ёш олимларни қўллаб-қувватлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги белгиланган чора-тадбирлар, шунингдек, уларнинг фан ва техника ривожланишидаги ўрни” мавзуида сўз юритилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий ўқув юртлари вакиллари, ёш олимлар, талабалар ҳамда ОАВ ходимлари қатнашаётган анжуманни вазир ўринбосари Узоқбой Бегимқулов очиб берди.

У ўз нутқида ёш олимлар илмий даражаси 2017/2018 йилларда 31,2 фоиздан 34,5 фоизга ошганини алоҳида айтиб ўтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?