Ёш олимлар кенгаши аъзоси беш йиллик изланишлари асосида ёшлар учун сиёсий рисола яратди

12:12 30 Май 2020 Жамият
215 0

Бу йил «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб номланиши ёшларнинг илм-фанга бўлган иштиёқини янада оширди, десак янглишмаймиз. Синовли кунларга қарамай, ёшларнинг жамиятдаги ўзгаришларга бефарқ бўлмаслиги, турли ташаббусларга ўз ҳиссасини қўшишга интилишлари кишини қувонтиради. Карантиндан сўнг нашр этишга тавсия этилган «Тараққиёт ва ёшлар» номли сиёсий рисола ёшлар ташаббусига бир мисолдир.

Китоб «Давлат ва жамият ҳаётидаги демократик ислоҳотлар», «Суд-ҳуқуқ тизимидаги муҳим ислоҳотлар», «Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш» каби олти бўлимдан иборат бўлим, ҳар бирида ўттиздан ортиқ мавзулар ёритилган. Тўпламда электрон ҳукуматнинг такомиллашиши, портал тизимининг жорий этилиши, журналистика соҳасидаги ўзгаришлар, коррупцияга қарши кураш каби мавзуларга алоҳида урғу берилган. Китобда нафақат Ўзбекистондаги вазият, шунингдек, дунёдаги ўзгаришлар ҳам ҳисобга олинган бўлиб, керакли жойларда халқаро статистикалар берилган.

– Рисолани яратишда беш йил мобайнида изланишлар олиб бордим, – дейди китоб муаллифи, Ёш олимлар кенгаши аъзоси Отабек Мусурмонов. –Албатта, бунда кўплаб илмий китоблар, сиёсий мақолалар ўқиш, сиёсий кўрсатувлар, видео роликлар билан танишиб чиқиш орқали ғоялар йиғилди. Ушбу рисолани ёзишдан мақсад ёшларни сиёсий ҳужжатлар, қонунлар ва уларнинг ижроси ҳақида яқиндан таништириш, хулосалар, таклифлар уйғотишдир. Китоб карантиндан сўнг чоп этиш режалаштирилган.

Юлдуз ЎРМОНОВА,

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?