Ёш олимлар 20 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди

17:40 31 Май 2019 Жамият
503 0

Фото: Рустам Назарматов

Ёш олимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг олиб бораётган илмий изланишларини рағбатлантиришда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкор ташкилотлар билан бир қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Улардан бири “Республика ёш олимларининг инновацион лойиҳалари” грант танловидир.

Танлов Олий таълим муассасалари, Илмий тадқиқот муассасаларининг бакалавриат, магистратура, PhD докторантурада таҳсил олаётган ҳамда PhD мустақил изланувчи сифатида илмий изланишлар олиб бораётган ёшларнинг start-up (стартап), инновацион ва амалий лойиҳаларини мақсадли қўллаб-қувватлаш, амалиётга татбиқ этишга йўналтирилган.

Бир ой давомида уч йўналиш: аниқ фанлар, ижтимоий-гуманитар ҳамда табиий фанлар йўналишида 200 га яқин лойиҳалари Республика ёш олимлар кенгашига келиб тушди ва ҳайъат аъзолари томонидан саралаб олинди. Саралаш босқичидан сўнг иштирокчиларнинг ўз йўналишлари бўйича лойиҳа тақдимотининг маърузалари тингланди ҳамда ғолиблар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши пресс-клубида тақдирландилар.

— Мен ушбу танловда “Ёшлар ҳуқуқий маданиятини оширишнинг инновацион усуллари” номли лойиҳам билан иштирок этиб, гуманитар фанлар йўналишида ғолиб бўлдим. — дейди Элёр Раҳматов. — Ушбу ғоямдан кўзланган мақсад биринчи навбатда, бугунги кундаги фуқароларимизни, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳисобланади. Фуқаролик жамиятида инсонлар ўз ҳақ-ҳуқуқлари билан биргаликда, мажбуриятларини ҳам англаши ва унга амал қилиши лозим. Мен лойиҳада илмий янгилик сифатида “Street law” ғоясидан фойдаланишга қарор қилдим. Фуқароларнинг ёшига мос қилган ҳолда видероликлар, болалар учун видеоэртаклар, видеотопишмоқлар, Case study кабилар яратиб, улардан фойдаланган ҳолда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни кўзда тутганман. Қолаверса, лойиҳа доирасида ҳуқуқий маданиятни ўргатувчилар учун ҳам видеодарсликлар яратишни режа қилганман. Буларнинг барчаси асосан, ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳар бир йўналишдан уч нафар ғолиблар эълон қилиниб, ҳар бири 20 000 000 сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Юлдуз ЎРМОНОВА


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019