Ёш оилаларга уй-жой ажратиш шартлари ўзгарди

17:05 28 Август 2020 Жамият
847 0

«Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (521-сон, 27.08.2020 й.) қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур қарорга кўра, ёш оилаларга уй-жой ажратиш шартлари 2020 йил ва кейинги йиллар учун қуйидагича белгиланди:

— ёш оилаларга уй-жойлар шаҳарларда ва қишлоқ жойларида 1 йиллик имтиёзли давр билан (илгари 3 йил эди) ҳамда дастлабки 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида 20 йил муддатга берилади (илгари қишлоқ жойларидаги уй-жойлар учун бу муддат 15 йил эди).

Бунда квартиранинг дастлабки бадали:

— шаҳарларда – ёш оилаларга, эскирган уйларда яшовчиларга ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифадаги фуқароларга сотиш шартларига мувофиқ (илгари қатъий 25 фоиз);

— қишлоқ жойларида – сотиб олинадиган квартира қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади (илгари 10, 25 фоиз).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?