Ёш оилалар пулни тежаш учун ўтов сотиб олаяпти

12:16 23 Март 2018 Дунё
1568 0
CA-News


Бельгиялик Стефан Климовски ўз юртида ўтов ишлаб чиқарадиган “Be Yurt” фирмасини очди. Эътиборлиси, мазкур корхона қисқа вақт ичида машҳур бўлиб кетди, олдинда буюртма бериш сони шу даражада кўпайдики, натижада раҳбариятга иш ўринлари сонини кўпайтиришга ҳам тўғри келди, деб ёзади “Казинформ” ахборот манбаси.

Стефан Климовски бирор марта ҳам Марказий Осиё минтақасига келмаган, лекин ўтовларни илк бор интернет тармоқлари орқали томоша қилган. Кўчманчилар яшайдиган бундай жой тадбиркорни шу заҳотиёқ қизиқтириб қўйди. Унинг сўзларига кўра, ўтовдан барча нарса, шаклидан тортиб ичкаридаги муҳитигача қулай. Шунда Стефанда бундай воситани ўзи ясаб кўришга қизиқиш пайдо бўлди. У дўсти билан ўтов чизмасини яратиб, шу бўйича кейин уни йиғиб чиқди. Биринчи нусха қисқа вақт ичида сотилиб кетди.

Айни пайтда фирма фаолият юритаётганига бир ярим йил бўлди. Шундай қилиб, бельгияликлар ўтовни маҳаллий иқлим ва европалик харидорлар таъбига мослаб ишлаб чиқаришни йўлга қўйишди. Уларнинг айтишича, бельгияча ўтовда йил бўйи, об-ҳаво қандай бўлишидан қатъи назар, бемалол яшаш мумкин.

CA-News

“Марказий Осиёда шамол кўп бўлади, лекин ёмғирлар эмас. Биз ўтовларни баландроқ, гумбазини нишаброқ қилиб ясаяпмиз. Шунинг учун ёмғир ёғса, сув тез оқиб тушади. Айни чоғда уни янада замонавийлаштирдик. Ёрқин тус бердик”, - дейди у.

Климовски ўтови бир неча қатламдан иборат. Ташқи қатлам сув киргазмайди. Девор ва гумбази 10-22 см. қалинликда бўлиб, иссиқлик ўтказмайди. Бунинг учун ўсимлик толаси ёки утилизация қилинган кийим-кечакдан фойдаланилган. Унинг ички қатлами ёрқин тусли пахта матоси билан қопланган. Пол эса эман ёки қарағай ёғочидан ишланган. Бир неча хонадан иборат, электр ва канализация тармоқлари, санузэл мавжуд. 

Европаликлар ўтовнинг экологик жиҳатдан тозалиги, ихчамлиги ва ихтиёрий жойга ўрнатиш мумкинлиги билан маъқул тушди. Улар учун яна бир энг афзал жиҳати ўтовнинг арзонлигидир. 15 минг евродан тортиб 30 минг еврогача. Нархдаги бундай жозибадорлик, айниқса, бельгиялик оила қурмоқчи бўлган ёшлар ёки ёш оилаларни ўзига оҳанрабодай тортаётир.

“Бизнинг кунларда ёш жуфтликларга уй сотиб олиш жуда қийин. Сиз 30-40 йил давомида ипотекани тўлашга мажбур бўласиз. Кўпчилик хароба аҳволдаги уйларни харид қилишади. Лекин уларни тиклаш учун узоқ вақт, баъзан беш ёки ўн йил кетади. Боз устига, бундай пайтда қаердадир яшаш ҳам керак. Шунинг учун ёшлар қулай, илиқ ва шинам бўлган ўтовларни сотиб олишаяпти”, - деди Стефан Климовски.

Маълумот учун, диаметри саккиз метрли ўтовни тайёрлаш учун бир-бир ярим ой, уни ўрнатишга эса қарийб бир ҳафта вақт кетади,


 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019