Ёш фермерлар хорижда малака оширади

19:37 07 Декабрь 2018 Иқтисодиёт
701 0

Архив фото

“Халқ сўзи Online”/ Юлдуз Ўрмонова. Бу ҳақда “Хорижий ҳамкорлик: ёш фермерлар фаолиятига замонавий техника ва технологиялар жорий этишнинг истиқболлари” мавзусида ўтказилган Ёшлар пресс-клубининг навбатдаги сессиясида маълумот берилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигидаги Ёш фермерлар кенгаши ҳамда қатор халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ёш фермерлар фаолиятига IT технологияларини киритиш, уларни хорижда малака оширишга юбориш, моддий қўллаб-қувватлаш каби масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, хорижда қишлоқ хўжалигини замонавий талаблар асосида ривожлантириш бўйича янги тажрибалар ўрганиб қайтган ёш фермерлар ўзларининг таассуротлари, олган билим ва кўникмаларини тенгдошларига сўзлаб берди.

— Шу йили март ойида Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтган халқаро қишлоқ хўжалиги техникалари кўргазмасида иштирок этдик, — дейди Илёс Сафаров. — Ушбу кўргазма катта тажриба, маҳорат мактаби бўлди. Техникалар билан танишар эканмиз, ўзимизда жорий қилса бўладиган инновацион ускуналарни ўргандик ва бу ерда татбиқ этишни мақсад қилдик. Масалан, Туркияда қуёш энергиясида ишловчи далаларга сув чиқариб берувчи мосламалар жорий қилинган экан. Мана шу лойиҳани ўзимизда ҳам амалга оширса бўлади. Бу катта харажат талаб этмайди. Қолаверса, қўл меҳнатини тежайди. Мен келгусида мана шу ғояни амалга ошириш ниятидаман.

Шунингдек, тадбирда жорий йилда саккиз нафар ёш фермер Япония давлатида ташкил этилган ўқув курсларида иштирок этиб қайтганлиги таъкидланди. Ҳозирда улар туманларда йўлга қўйилган “Ёш фермерлар мулоқот клуби”да ёшларга Япония тажрибасини ўргатмоқдалар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019