Ёш дзюдочиларимиз Беларусда ўтказилган халқаро турнирда 3 та медални қўлга киритишди

17:12 25 Март 2019 Спорт
305 0

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Беларус давлатининг Гомель шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бу йил иккинчи бор ташкил этилган анъанавий ”Прайд Кубоги”да дунёнинг 11 давлатидан 1000 нафарга яқин ўсмир дзюдочилар иштирок этишди. Турнирда 2006-2007, 2008-2009 ҳамда 2010-2011 йилларда таваллуд топган спортчилар алоҳида уч гуруҳга бўлинган ҳолда медаллар учун кураш олиб боришди. Юртимиз шарафини эса Ўлмас Гуллиев мураббийлигидаги ёш полвонлар ҳимоя қилишди.

Эътиборлиси, ҳамюртларимиздан 3 нафари тақдирлаш маросимида шоҳсупага кўтарилдилар. Хусусан, Ином Баҳодиров барча рақибларини мағлубиятга учратиб, халқаро турнирнинг олтин медалига сазовор бўлди. Убайдуллоҳ Ботиров ва Иноятулло Телмонов эса бронза медални қўлга киритди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019