“Ёниб турган оловнинг ичига киришнинг ўзи бўлмайди”

19:29 10 Январь 2019 Жамият
358 0

Иллюстратив фото

Айни кунларда “Ватан — муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида “Ватанпарварлик ойлиги” ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институтида “Олий ҳарбий таълим муассасалари тингловчи ва курсантларида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашда “Темур тузуклари”нинг аҳамияти” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

— Бундай тадбирларни тез-тез ўтказиб туриш ғоятда муҳим, — дейди Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғи, полковник Нуриддин Норматов. — Чунки бугунги ёшларга, айниқса, юрт ҳимоясига бел боғлаган Ватан посбонларига Соҳибқирон Амир Темурнинг давлат бошқаруви борасидаги улкан салоҳияти, маҳорати, билими ва тажрибасини ўрганишда “Темур тузуклари” бебаҳо қўлланмадир.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев томонидан Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишда берилган устувор вазифалар, шунингдек, бугунги давр талабларидан келиб чиқиб малакали кадрларни тайёрлаш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида ёнғин ўчириш амалий машғулоти намойиши уюштирилди. Бу ҳақда Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғи, полковник Нуриддин Норматов қуйидагича муносабат билдирди:

— Ёниб турган оловнинг ичига киришнинг ўзи бўлмайди. Бунинг учун одамда катта жасорат, ишга фидойилик керак. Биз курсантларда ана шу хислатларни шакллантириш учун барча шароитларни яратиб беряпмиз. Бундай пайтда мана шундай машғулотлар қўл келади. Шу орқали улар тобланади, ишни ташкил этишни ўрганади. Қолаверса, тунги навбатчиликларга ҳам курсантлар жалб қилиняпти. Бу ҳам улар фаолиятида жуда зарур, — дейди у.

Дарвоқе, анжуманолди институтнинг иқтидорли курсантлари томонидан яратилган ихтиролар ва инновацион ишланмалар ҳамда ва китоб ярмаркаси ташкил этилгани барча катта таассурот қолдирди.

Раҳим ШЕРҚУЛОВ, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019