Андижонда ёнғин натижасида уй ва машина ёниб кетди

15:59 25 Май 2018 Жамият
1348 0

 

Иллюстратив фото

Андижон вилоятида электр жиҳозларини ишлатишдаги эҳтиётсизлик сабаб уй ва Cobalt русумидаги автомашина ёниб кетган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Манба хабарига кўра, 24 май куни Андижон туманида яшовчи А.Э.нинг уйида ёнғин содир бўлиб, оқибатда уйнинг 80 кв.м. майдонида том, шифт қисми ва уй жиҳозлари ҳамда ҳовлисида турган Cobalt русумли автомашинаси тўлиқ ёниб зарар кўрган.

Уй эгаси А.Э. эса куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилгани айтилмоқда.

Дастлабки суриштирув натижасида ёнғин уй ошхонасида электр иситиш печига сув қўйиб, қаровсиз қолдирилиши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар