Ёнғин туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 42 кишига этди

14:17 13 Ноябрь 2018 Дунё
279 0

Калифорния (АҚШ)да юз берган ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 42 кишига етди.

“Бугун яна Campдан (ёнғин шундай номланган) ҳалок бўлган яна 13 кишининг жасадига дуч келдик. Улардан 10 таси Парадайс шаҳри, учтаси эса Конкоу регионида топилди”, дейди Бьютт округи шерифи Кори Хонеа.

Шерифнинг сўзларига кўра, бу Америка Қўшма Штатлари тарихидаги энг энг вайронкор ёнғин сифатида бўлган.

Ўтган ҳафта пайшанба куни Калифорниянинг шимолий қисмида бошланган Camp ёнғини қарийб 45 минг гектар майдонни қамраб олди ва 6,47 мингта бинонинг кулини кўкка совурди.

Фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Калифорниядан 300 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.

Ўтган йил юз берган Калифорния Tubbs ёнғини тахминан 15 минг гектарни қамраб олиб, 5,5 мингдан ортиқ бинони йўқ қилган эди. У шу пайтгача штат тарихида энг вайронкор ёнғин сифатида қайд этилган эди.

Айни кунларда АҚШнинг жанубида яна иккита ёнғин кузатилмоқда. Жумладан, Woolsey 33 минг, Hill эса 1,8 минг гектар майдонни қамраб олган. Мазкур табиий офатлар туфайли 179 та бино ёниб кетган, яна 57 мингтаси эса хавф остида.

/Фото: Reuters


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар