Ёнғин бомба ёрдамида ўчирилди

19:03 27 Июль 2018 Дунё
486 0
Иллюстратив фото

Швецияда бомба ёрдамида ўрмон ёнғинларини ўчиришга ҳаракат қилинди. Бу ҳақида The Local манбаси хабар берди.

Бомба мамлакат ҳарбий ҳаво кучларига тегишли JAS-39 Gripen қирувчи самолётидан ташланган.

Ҳукумат бундай ностандарт қарорга ёнғин Эльвдален шаҳрига яқинлашиб қолгани учун қўл уришди. Боз устига, ушбу шаҳар яқинида ҳарбий полигон ҳам бор эди. Маълум бўлишича, оловни ўчириш операцияси муваффақиятли тугаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар