Ўзбекистонда йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича қарор қабул қилинди

18:25 28 Июль 2018 Иқтисодиёт
221 0
Архив фото

Автомобиль йўллари инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорда таъкидланишича, йўл белгиларини ишлаб чиқиш ва ўрнатиш, ўчиб кетмайдиган чизиқлар тортишга тизимли ёндашилмаган.

Йўлларда 70 мингдан ортиқ эскирган йўл белгилари мавжуд, шунингдек 136 мингта қўшимча янги кўрсаткичларни ўрнатиш зарур.

Шу муносабат билан қарорга мувофиқ, 2018–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси доирасида йўл инфратузилмасини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Эндиликда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автомобиль коммуникация технологиялари, техник воситалар ва дастурий маҳсулотлар автомобиль йўлларини қуриш, тўғрилаш ва улардан фойдаланиш жараёнига кенг жорий этилади.

Шунингдек, 2019–2023 йилларда йўл белгиларини ишлаб чиқаришни ва уларни республика автомобиль йўлларига ўрнатишни, йўл устига чидамли чизиқлар тортишни ташкил этиш дастури тасдиқланди.

2018–2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Автомобиль йўллари эстетикаси”, “Йўл бўйи ҳудудларининг ландшафт дизайни”, “Йўл устига чизиқлар тортиш”, “Йўл ҳаракатини ташкил этиш” йўналишлари бўйича техник кадрлар малакасини ошириш курслари ташкил этилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар