Ёлланма ишчиларнинг ҳуқуқлари қонуний ҳимояланмоқда


Ўзбекистон Республикасида ҳар бир фуқаронинг, жумладан, ёлланма ишчиларнинг ҳам ҳуқуқий манфаатлари қонун доирасида ҳимояланган. Шундай бўлишига қарамай, бунга ҳар доим ҳам амал қилинмайди. Ҳудудларда фаолият кўрсатаётган ноқонуний мардикор бозорлари бунга мисолдир. Андижон шаҳрида фуқароларни бир марталик иш билан таъминлаш марказининг фойдаланишга топширилиши бу борадаги салбий ҳолатларга барҳам берди. Энди ҳар бир ёлланма ишчи ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланган.
- Фойдали ижтимоий меҳнат билан банд бўлмаган ёки қўшимча маблағ топиш истагида бўлган юртдошларимиз шу кунгача ноқонуний мардикор бозорида бир марталик иш излаб кўп овора бўлмоқда эдилар,-дейди вилоят бандликка кўмаклашиш бош бошқармаси раҳбари Иқболжон Матрўзиев. – Марказнинг ишга туширилиши натижасида ҳар бир фуқарони ҳунари ва имкониятига яраша иш билан таъминлашни йўлга қўйдик. Энг муҳими, улар учун иш қуролларининг барчаси марказ томонидан таъминланади. Ёлланма ишчилар манфаатлари мутахассисларимиз томонидан назоратга олинган.
Марказда ёлланма ишчилар учун овқатланиш, дам олиш, ювиниш хоналари ва тиббиёт хизмати ташкил этилган. Доимий иш билан таъминланишни истаганлар учун бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиб борилмоқда. Ёлланма ишчилар ва иш берувчилар меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги маълумотлар билан таништирилмоқда.
Саминжон Ҳусанов,
“Халқ сўзи” мухбири.
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: “Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак”
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида
- Муштарийлар учун ажойиб янгилик!
- 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида
- Касаба уюшмалари тўғрисида
- Шавкат Мирзиёев совет даврида исёнчиларга “кескин зарба берганлардан” бири бўлган
Муҳокама қилинган
- Молия вазири: “Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз”
- Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
- Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
- Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда
- 2 нафар ИИВ ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Afisha
Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.
09 Декабрь 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: