Ёлғон гапириш юрак хасталикларини келтириб чиқаради

16:31 22 Апрель 2020 Lifestyle
464 0

Аризона университети олимлари ёлғон гапириш юрак хасталикларининг асосий сабабларидан бири эканлигини аниқлашди.

Бу жараёнда мутахассислар ҳиссиётларни тартибга солишнинг иккита моделини таҳлил қилишди: юзаки, яъни одам ўз ҳис-туйғуларини атрофидаги одамларга кўрсатишдан қўрқмайди; ички, яъни инсон ўзи ўйлаган ҳамма нарсани ичига ютади.

Натижада олимлар стрессли вазиятда бўлган одам ҳақиқатни айтмаса, унинг юрак-қон томир тизими хавф остида қолишини қайд этишди. Бундай ҳолат ҳар доим такрорланганда эса инсонда инсульт ва инфаркт келиб чиқиши мумкин.

Бу эса нафақат ахлоқий сабабларга кўра, балки соғлиғингизга зарар бермаслик учун ҳам ёлғон гапирмаслик кераклигини англатади.

Шунинг учун олимлар юракни ҳимоя қилиш ва умр кўриш давомийлигини ошириш учун ҳақиқатни айтишни тавсия этишмоқда. Шу билан бирга, бу тажрибани юрак касалликларидан 100 фоиз ҳимоя деб ҳам ўйламаслик керак. Чунки бу юрак-қон томир тизимининг ишлашига таъсир қилувчи ягона омил эмас.

Шунинг учун юқори қон босими, бошидаги оғриқлар каби аломатларда, албатта, мутахассисларга мурожаат қилиш лозим.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?